
Craft Meets Design подкасти
Мен Камола Икрамова, сизнинг эътиборингизга янги Craft Meets Design подкастини тақдим этяпман.
Подкастимиз давомида сиз, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар билан қизиқ ва шу билан бирга пандемия сабаб юзага келган муаммоларга бағишланган суҳбатларни тинглаб борасиз.
Craft Meets Design лойиҳаси – рақамли эко тизим бўлиб Марказий ва жанубий Осиёда ҳунармандчиликни қўллаб қувватлашга қаратилган. Шунингдек лойиҳа ҳунармандлар, харидорлар, олимлар, дизайнерлар, сайёҳлар учун платформа вазифасини ўтайди. Craft Meets Design лойиҳасининг иштирокчиси бўлиш, фақатгина рақамли бозорнинг бир қисми бўлиш дегани эмас. Лойиҳа эски усуллардан фойдаланувчи, асрлар давомида сақланувчи, захарсиз материаллардан ҳоли, сифатли маҳсулот ишлаб чиқарувчи сараланган устолар ва ҳунармандлар учун уюшма вазифасини ҳам ўтайди.
Бугунги суҳбатимиз "Ҳунарманд" уюшмаси раиси ўринбосари, икат дизайнлари ва табиий бўёқлар бўйича уста Азизбек Муртазаевни билан.
Ушбу подкастимиз ўзбек тилида олиб борилади.
Саволлар ёки таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: kamola.ikramova@ya.ru
Подкастимизда кўришгунча!